Сенатда БМТ Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 март куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Андрей Ханжин билан учрашди.
Учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг 2026 йилдаги фаолияти, шунингдек, «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» кун тартиби доирасида режалаштирилган тадбирлар муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ролини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг