Сенат Раиси Т. Норбоева ижро интизомига риоя этилмаётганини танқид қилди 

11:16 16 Декабрь 2021 Сиёсат
1571 0

Фото: Олий Мажлис Сенати

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси иккинчи иш куни ўз фаолиятини бошлади.

Мажлисда Сенат Раиси Т. Норбоева лойиҳаларнинг нотўғри режалаштирилгани, ижро интизоми бузилганлиги ҳолатларида алоҳида тўхталди.

Таъкидланганидек, тўққиз ой давомида қарийб 729 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқлангани соҳа ва тармоқларда молиявий-иқтисодий билим, малака ва масъулиятини тезкорлик билан кўриб чиқиш зарур эканлигини кўрсатмоқда.

Бюджет маблағларидан фойдаланишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда тизимни рақамлаштириш йўналишида ишларни янада жадаллаштириш зарур.

Бюджет жараёнини такомиллаштириш ва бюджетнинг тартиб-қоидаларини оптималлаштириш, бюджет ҳисоботи ва унинг шаффофлигини таъминлаш, тизимнинг барча даражаларида бюджет классификаторларига мувофиқ ҳисоботлар вилоят ва туманлар кесимида мунтазам равишда эълон қилиниши халқ ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер