Сенат раҳбарияти ва халқаро тузилмалар вакиллари иштирокида пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири муҳокама қилинади
2020 йилнинг 16-17 сентябрь кунлари соат 10:00 да «Пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири: илк сабоқлар, коронаинқироз ва ўзгариш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция бўлиб ўтади.
Анжуман «Zoom» платформаси орқали ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:https://undp.zoom.us/webinar/register/WN_kZCTw8twQQ6CvuSGOE4nyA..
Халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, бир қатор халқаро ташкилотлар, академик доиралар вакиллари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, экспертлар иштирок этади.
Конференцияда пандемиядан келиб чиқадиган хулосалар, унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш, бу йўналишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифаларини муҳокама этиш назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг