Сенат қўмитаси ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 27 март куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум парламент назоратини илмий-услубий жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳамда қонун ижодкорлиги сифатини оширишга қаратилган.
Ушбу ҳамкорлик парламент фаолиятини илмий-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни, қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигини оширишни, қонунчилик жараёнига илмий ёндашувни кенг жорий этишни назарда тутади.
Шу билан бирга, жамоатчилик назоратини кучайтиришга, халқаро муносабатлар ва иқтисодий дипломатия масалалари юзасидан конференциялар, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ташкил этишда экспертлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилишга эътибор қаратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг