Семизлик ва ортиқча вазн давлат харажатларининг ортишига олиб келмоқда
Архив сурат
Ортиқча вазн давлат харажатларининг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун фуқаролар орасида соғлом турмуш тарзига риоя қилишни ривожлантириш таклиф этилмоқда.
Бу ҳақда Жаҳон банки мутахассислари томонидан тайёрланган маърузада келтириб ўтилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, семизлик дунёнинг деярли барча мамлакатларининг миллий иқтисодиётга салбий таъсир қилади.
Маъруза қайд этилишича, ҳозир сайёрамизда яшаётган катта ёшли одамларнинг 44 фоизи (2 миллиарддан ортиқ одам), болаларнинг 6 фоизи (5 ёшгача), ўсмирларнинг эса 20 фоизи (19 ёшгача) ортиқча вазнга эгалиги аниқланган. Ортиқча вазн билан боғлиқ касалликлар туфайли ҳар йили 4 миллион киши ҳаётдан эрта кўз юммоқда. Касал бўлганларнинг аввалроқ нафақага чиқиши эса меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизими жиддий босимларга дуч келаётир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг