«Саёқ юрсанг, таёқ ейсан»...
2021 йилнинг 17 март куни соат 04:00 дан 05:00га қадар бўлган вақт оралиғида Яшнобод тумани Олтинтепа кўчасида 18 ёшли Самандар А., Бахтиёр Ё., Игор Л., Фарҳод Қ., Шохрух С.,лар шаҳвоний мақсадларда икки нафар номаълум аёллар билан танишиб, уларга олдиндан 600 000 сўм пул ва ўзларига тегишли бўлган нархи 5 200000 сўмлик “iPhone Xs”, 600 000 сўмлик “RedMi-5», 4 000000 сўмлик “iPhone 8+”, 700 000 сўмлик “iPhone 6», 1 500000 сўмлик “iPhone 7» русумли уяли телефон аппаратларини гаров эвазига берган вақтларида «Cobalt» русумли автомашинага ўтириб, ҳодиса жойидан қочиб кетганлар.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 27 ёшли Юлдуз Б., 26 ёшли Муҳайё С., ва Жамшид А.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Юлдуз Б., Муҳайё С., ва Жамшид А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг