Савобли юмушда барча бирдек фаол иштирок этмоқда
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мавжуд 59 та қабристонда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Ихтиёрий қатнашчилар томонидан 190 гектар майдон тартибга келтирилди.

— Ҳамюртларимиз саъй-ҳаракати билан 20 минг тупдан зиёд анзарали дарахтларга шакл берилиб, 800 метрдан иборат ариқлар тозаланди, — дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Музаффаржон Каримов. — 31 минг 700 метр йўлакчалардаги носозликлар бартараф этилиб, қўшимча 70 метр бетон йўлакча қурилди. Шунингдек, 63 та маъмурий бино ва 92 та айвон жорий таъмирланди. Амалга оширилган ишлар натижасида ҳосил бўлган 60 тонна чиқинди атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда йўқ қилинди.
Айтиш жоиз, жорий йилнинг ўзида тумандаги қабристонларнинг йўлаклари четига экилган манзарали дарахт кўчатларининг сони 10 минг донадан ошди. Нуронийлар бошчилигида каттаю кичик бирдек фаоллик кўрсатган бундай савобли юмушни мунтазам амалга оширишга келишиб олинди.
Бу каби хайрли ишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг