Савдо ярмаркаси: ногиронлиги бўлган шахслар қўллаб-қувватланмоқда

11:33 20 Февраль 2025 Жамият
358 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ва «Инклюзив» таълим маркази ҳамкорлигида «Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар» савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада вилоятнинг турли ҳудудларидан жалб этилган ҳунарманд, ўз бизнесини йўлга қўйиш истагидаги ногиронлиги бўлган фуқароларнинг 700 турдан зиёд маҳсулоти савдоси йўлга қўйилган.

— Ушбу ижтимоий лойиҳа ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз бизнесини бошлашда кўмак беришни мақсад қилган, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот котиби Азиз Машарипов. — Ярмаркада ҳунармандчилик буюмларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имконияти яратилди. Унинг доирасида 118 миллион сўмлик маҳсулотлар сотилишига эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер