Савдо тармоқлари Рамазон ойида нархлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан огоҳлантирилди

11:52 16 Февраль 2026 Иқтисодиёт
301 0

Жорий йилнинг 13 февраль куни Президентимиз саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган Рамазон кунларида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини таъкидлаб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Давлатимиз раҳбари, шунингдек, деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлашни топширди.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва республикамиз ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойида нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Унга кўра, юқоридагилар ижроси юзасидан, Қўмита томонидан йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудлардаги савдо комплекслари:

Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилган.

«Рақобат қўмитаси халқимиз учун муҳим бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ўз ваколатлари доирасида зарурий барча чораларни кўриб боришини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер