Савдо-саноат палатасида “Ўзбекистон-Канада” дўстлик жамияти директори билан учрашув бўлиб ўтди

23:23 03 Май 2023 Сиёсат
633 0

2023 йил 29 апрель куни ССП раисининг ўринбосари М.Адилов ва умумхалқ референдуми кузатувчиси, “Ўзбекистон–Канада” дўстлик жамияти директори З.Абдултаиф ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, Савдо-саноат палаталари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

З.Абдултаиф ишбилармон доираларимиз ўртасида тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм каби соҳаларда алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлади.

М.Адилов икки мамлакат ўзаро ҳамкорлигининг кўп йўналишлари борлигини ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан салоҳиятни амалга ошириш ҳамда товар айирбошлаш кўрсаткичларини ривожлантириш мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, томонлар мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқа нуқталарини аниқлаш мақсадида икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида, жумладан, минтақалараро даражада ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбат якунида Канада ташкилотларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ССП фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумот беришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, жаноб З.Адбултаиф октябрь ойида Канадада бўлиб ўтадиган тадбирга таклиф қилди ва ташриф давомида Канаданинг йирик минтақавий палаталари (Монреал, Ванкувер ва бошқалар) билан учрашувлар ташкил этилиши тўғрисида таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер