Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси Ўзбекистонда умумий қуввати 4100 МВт бўлган 5 та замонавий иссиқлик электр станциясини қурмоқда

12:49 04 Октябр 2022 Иқтисодиёт
970 0

Illyustrativ foto

Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Ўзбекистонда умумий қуввати 4100 МВт бўлган 5 та — 2600 МВт қувватли 3 та шамол ва 1500 МВт қувватга эга 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Хусусан:

— Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси;

— Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та;

— Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 2 та шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Таққослаш учун: 4100 МВт қувват Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 23 фоизини ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер