Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилишига рухсат берилади

23:06 14 Июль 2020 Дунё
1643 0

Саудия Арабистони ҳукуматининг 13 июль куни маълум қилишича, Қиролликдаги мусулмонлар бу йилги Ийд Ал-Адҳа (Қурбон ҳайити) намозини масжидларда адо этишлари мумкин бўлади.

Ислом ишлари вазири Шайх Абдуллатиф Ал-Шайх ўз вазирлигининг ҳудудлардаги бўлимларига Ийд Ал-Адҳа байрамига ҳозирлик кўришни буюрган.

Коронавирус хавфининг олдини олиш мақсадида ҳайит намози эълон қилинган бир қанча масжидлардагина ўқилади, холос. Ушбу масжидларда эҳтиёт чоралари кўрилиши назоратга олинади.

Ислом ишлари вазирлигининг хабарига кўра, ҳайит намозига келганлар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун одамларнинг эҳтиёт чораларига амал қилишлари учун бўлган тарғибот ишлари кучайтирилди. Жумладан, тиббиёт мутахассисларининг инфекциядан ҳимояланиш бўйича берган маслаҳатлари нашрдан чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ийд Ал-Адҳа байрами август ойининг дастлабки кунларига тўғри келиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер