Саудия Арабистони вазирлар маҳкамаси мамлакатни ШҲТга аъзо бўлиш қарорини маъқуллади
Иллюстратив фото
Саудия Арабистони вазирлар маҳкамаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш қарорини маъқуллади.
Саудия Арабистони қиролликка Шанхай ҳамкорлик ташкилотида (ШҲТ) мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон томонидан ташкил этилган. Кейинчалик ушбу ташкилотга Ҳиндистон, Покистон ва Эрон қўшилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш масаласи ХХР раиси Си Цзинпиннинг ўтган йилнинг декабрь ойида Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муҳокама қилинган.
Мулоқот бўйича ҳамкор мақоми қиролликка ўрта муддатли истиқболда тўлиқ аъзоликни беришдан олдин ташкилот ичидаги биринчи қадам бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг