Саудия Арабистони ва БАА Эрондаги урушга қўшилишни муҳокама қилмоқда
Саудия Арабистони ва БАА Эрондаги урушга қўшилишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақида «The Wall Street Journal» нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтгача Саудия Арабистони ва БАА ҳарбий инфратузилмани таъминлаш ва Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш билан чекланиб қолаётган эди. Бугунга келиб, ҳар иккала давлат қўшинлардан фойдаланишни муҳокама қилишга киришган.
Нашр манбаларига кўра, Саудия Арабистони АҚШ ҳарбийларига ўз авиабазасига кириш ҳуқуқини беришга рози бўлган. Маълумот учун, ушбу мамлакат можаро бошланишидан олдин ҳукумат ўз инфратузилмасидан Эронга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини таъкидлаган эди.
Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари аллақачон Дубайдаги Эронга тегишли касалхона ва клубларни ёпган. Кўп йиллар давомида Эрон бизнеслари ва жисмоний шахслари учун молиявий марказ бўлиб хизмат қилган БАА уруш бошидаги йирик ҳужумлардан сўнг Эрон активларининг миллиардлаб долларини музлатиб қўйиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди. Нашрнинг таъкидлашича, БАА ҳам ўз қўшинларини фронтга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг