Саудия Арабистони матбуоти Наманган ва Жидда шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилганини маълум қилди

08:19 31 Август 2023 Дунё
1010 0

Саудия Арабистонининг Туризм янгиликлар агентлиги «TNA_media24»  ўзининг  Twitterдаги саҳифасида “Qanot Sharq” авиакомпанияси “Наманган – Жидда – Наманган” йўналиши бўйича парвозлар амалга ошира бошлагани тўғрисида эълон қилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Манбанинг маълум қилишича, муқаддам ушбу авиакомпания араб давлатларига Ўзбекистон пойтахти Тошкент орқалигина парвозларни амалга оширган.

"Энди компаниянинг “Airbus А321” русумли самолётлари юзлаб зиёратчиларни Наманган шаҳридан тўғридан-тўғри Жиддага етказиб келади", деб ёзади «TNA_media24».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер