Саудия Арабистони бутун дунёда нефть нархини пасайтирди
Foto: Depositphotos
Саудия Арабистонининг “Saudi Aramco” давлат компанияси талабнинг камайиши фонида сайёрамизнинг барча минтақаларида февраль ойида етказиб бериладиган “Arab Light” нефти нархини пасайтирди. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.
Манбага кўра, Осиё бозорларига етказиб бериш нархи бир баррель учун 1,5-2 доллар атрофида пасайтирилди.
Шунингдек, февраль ойида Шимолий-Ғарбий Европа, Ўрта Ер денгизи ва Шимолий Америка мамлакатлари учун нефть етказиб бериш нархи ҳам пасайтирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг