Сардор Умурзоқов Moderna вакцинаси билан эмланди
9 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида идора раҳбарияти ва ходимларини эмлаш тадбирлари бошланди.
10 август ҳолатига кўра, Вазирлик марказий аппарати ходимларининг 61 фоизи, қуйи ташкилотлар ходимларининг 70 фоизи ва ИТСВ ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 85 фоизи эмланди.
Қолганлар илгари эмланган ёки охирги 3 ой ичида COVID-19 билан касал бўлган ёки эмланишга қарши тиббий кўрсатмалари бор ходимларни ташкил этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг