“Сардоба“ сув омбори қанча гектар майдонга сув бериши айтилди

12:20 16 Май 2020 Жамият
3973 0

Айни дамда Халқаро пресс-клуб Гулистон шаҳридан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда

Халқаро пресс-клубнинг мазкур сайёр сессияси 1 май куни Сардоба тошқини ва айни пайтда, ҳалокат оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар сарҳисобига бағишланади. Унда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов Сардоба сув омборидан қанча сув оқиб ўтиши ҳақида маълумот берди:

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Сирдарё дарёсининг ўрта оқимида жойлашган бўлиб, йилига 20 млрд. куб сув оқиб ўтади. Шундан 6 млрд. ёз ойларида, қолган 13-14 млрд. қисми эса қиш фаслида оқиб кетади.

Сув таъминотига эҳтиёж ёз ойларида сезилган вақтларда бу вилоятларда сув таъминоти жуда паст бўлган, бор йўғи 65% сув билан таъминланган. Сув танқислиги жуда юқори бўлганлигидан қишлоқ хўжалигида суғориш, такрорий экиш муаммо бўлган.

Сардоба сув омбори 140 минг гектар майдонга сув беради, умумий таъсири эса 370 минг гектарга тенг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер