Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга парвозлар учун авиачипталар нархи арзонлашди
Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга парвозлар учун авиачипталар нархи арзонлашди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" АЖ маълум қилди.
Хабарга кўра, Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар ҳар куни (чоршанба ва жума кунларидан ташқари) амалга оширилади. Санкт-Петербургдан Самарқандга эса парвозлар ҳар жума куни амалга оширилади.
Санкт-Петербург – Тошкент ва Санкт-Петербург – Самарқанд йўналиши бўйича авиачиптанинг янги нархи 1 226 308 сўмдан (багаж билан) бошланади. Нархлар 16.02.2022 ҳолатига кўра амал қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг