Санкт-Петербург марказида ўзбекистонлик 11 нафар фуқаро ватандоши учун муштлашган
Санкт-Петербургда полиция марказдаги оммавий муштлашувдан сўнг 12 муҳожирни ҳибсга олди.
Ўзбекистонлик маҳаллий аҳоли Санкт-Петербург марказида бир аёл учун муштлашди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасида оммавий муштлашув содир бўлди. “Каттақўрғон” кафеси яқинида можаро бўлганлиги ҳақидаги хабар келиб тушганидан сўнг у ерга полиция етиб келган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ички ишлар бўлимига 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан сартарош бўлиб ишлаётган 34 ёшли аёл олиб келинди. Маълум бўлишича, айнан у туфайли кўчада ўзаро тўқнашув содир бўлган, натижада икки киши ёпиқ бош жароҳати, мия чайқалиши ва кўплаб кўкаришлар билан касалхонага ётқизилган.
Ҳибсга олинганларга нисбатан иммиграция қонунчилигини бузганлик учун 6 та, майда безорилик учун 8 та баённома тузилди. Бундан ташқари, текширув натижаларига кўра жиноят иши қўзғатилган. Можаронинг тўрт қўзғатувчиси безориликда гумон қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг