СамДУнинг иқтидорли талабаларига имтиёзли дипломлар топширилди
Самарқанд давлат университетида битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати хабар берди.
Университетнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев битирувчи курс талабаларига дипломлар топширар экан, фахрли битирувчилари эканлигини алоҳида таъкидлаб, йигит-қизларга муваффақият тилади.
— Мен СамДУ математика факультетини тамомладим, — дейди битирувчи Бобомурод Абдураҳмонов. — Самарқанд давлат университетида ўқиганимдан фахрланаман. Ўқиш давомида бир қатор ютуқларга эришдим. Улуғбек номли давлат ва математиклар учун мўлжалланган академик Саримсоқов номидаги стипендия соҳиби бўлдим. Математика фани бўйича халқаро олимпиадада кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдим. Чет тилини билиш бўйича халқаро IELTS 6.5 (B2) сертификатига эгаман. 20 га яқин мақолам халқаро ва республика илмий журналларида нашр этилди. Муддатидан олдин АҚШ нинг Кент давлат университети магистратурасига грант асосида тавсия этилдим. Мазкур олий таълим муассасаси математика йўналиши бўйича Топ-133 ўринни эгаллаган. Ушбу ютуқларимга эришишимда СамДУ олимларининг ҳиссаси катта. Айниқса, илмий раҳбарим доцент Ғофуржон Ҳасановга миннатдорлик билдираман.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг