СамДУ Тожикистон педагогика институти билан ҳамкорлик шартномаси имзолади
Фото: Шавкат АКРАМОВ
Самарқанд давлат университетига Тожикистон педагогика институти ректори, профессор Ансорий Муаззамхон Қудратзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Делегация аъзолари билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати хабарига кўра, Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Филология, тарих, археология, педагогика, психология йўналишларида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг