Каттақўрғонда ваҳшийларча қотилликка қўл урган аёл 15 йилга қамалди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида мудҳиш қотиллик содир этилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, туманнинг «Мойбулоқ» маҳалласида яшовчи Гулсанам (исмлар ўзгартирилган) эри Аҳмадни Мавлуда исмли турмуш ўртоғи вафот этган қўшни аёлдан рашк қилиб жанжал кўтаради. Можаролар натижасида Мавлуда эри томонидан калтакланади.
Аламзада аёл воқеаларни унутиш мақсадида спиртли ичимлик ичади ва маст ҳолатида бўлган вақтида уйига келган Гулсанамнинг қизи Гулнигордан аламини олади. У хонадаги болтани олиб қизга ҳужум қилади. Биринчи зарбадан сўнг Гулнигор ҳушини йўқотиб ерга йиқилади. Аёл яна бир неча бор бегуноҳ боланинг танасига болта уради. Гулнигор зарбалардан жойида ҳалок бўлади.
Бир оз вақт ўтиб, қилган ишидан қўрқиб кетган Гулсанам катта қизи Нозима билан жасадни қишлоқ четидаги ахлатхонага олиб боради. Унинг портфели ва кийимини ҳожатхонага ташлади. Қотил қизига бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга ҳеч нима демаслигини уқтирди.
Мавлуда қизи йўқолиб қолганидан хавотирга тушиб, ички ишлар идораларига мурожаат қилади. Бир ҳафта давомида қизалоқнинг барча танишлари, ўқитувчилари ва мактаб директори сўроқ қилинади. Ички ишлар ходимлари билан суҳбатда Мавлуда қизи қўшнисининг фарзанди билан дўст бўлгани, уларникига тез-тез меҳмонга бориб турганини айтади.
Ички ишлар ходимлари Гулсанам ҳовлисидаги ҳожатхонада портфел ва ўлдирилган қизалоқнинг кийимларини, ахлатхонада эса Гулнигорнинг майдаланган жасадини топади.
Тергов вақтида Гулсанам айбини тан олди. Суд ҳукми билан у 15 йил 3 ой қамоқ жазосини олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг