Самарқандлик деҳқонлар 121 минг долларлик қалампир экспорт қилди

16:55 16 Октябр 2020 Иқтисодиёт
998 0

Жорий йил 8 ойда Ўзбекистон 13 та хорижий давлатга 314,3 минг АҚШ долларлик қалампир экспорт қилди. Бу кўрсаткични ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 70,1 минг долларлик кўп маҳсулот сотилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ойда Ўзбекистон Вьетнамга 219,7, Бразилияга 67,1, Германияга 11,1, Россияга 4,6, Туркияга 3,9, Грузияга 3,5, Испанияга 1,1 минг долларлик қалампир экспорт қилган.

Маълумотда келтирилишича, 8 ойда Самарқанд вилоятидан 121,4 минг АҚШ долларлик қалампир экспорт қилиниб, ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер