Самарқандга янги ёнғин-қутқарув техникалари топширилди

15:59 06 Апрель 2026 Жамият
171 0

Самарқанд вилоятида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғинларни тезкор ва кам талафотлар билан бартараф этиш имкониятларини янада кенгайтириш, тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан замонавий махсус техникалар берилди.

Хусусан, Самарқанд шаҳар ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлимларига ажратилган энг сўнгги русумдаги, замонавий қутқарув асбоб-ускуналари билан жиҳозланган «ИСУЗУ» русумли 5 дона ёнғин-қутқарув автомобиллари ҳамда хизмат автомобили тантанали равишда топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбир давомида мутасаддилар томонидан янги техникаларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларнинг самарали фойдаланилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Замонавий қутқарув асбоб-ускуналари билан жиҳозланган махсус автомобиллар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғинларни тезкор ва самарали бартараф этиш ҳамда инсон ҳаётини асраш имкониятларини янада кенгайтиради.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер