Самарқанддаги «заправка»да фавқулодда ҳодиса юз берди
Фото: Самарқанд ФВБ
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида газ ташувчи автомобилдан газ сизиб чиқиши қайд этилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 3 апрель куни соат 13:45 да Пастдарғом тумани «Оқ олтин» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида MAN русумли газ ташувчи автомобилдан сиғимга газ тўкиш вақтида технологик жараён бузилиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган.
Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари соат 14:02 да етиб бориб, соат 15:03 да газ сизиб чиқиши тўхтатилган ва ҳодиса бартараф этилган.
Қайд этилишича, қутқарувчиларнинг профессионал ҳаракатлари ва ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида чақнаш ва ёнғин содир бўлмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг