Самарқанддаги қурилиш майдонида кўп йиллик чинорларга зарар етказилди

09:40 15 Апрель 2026 Жамият
236 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Талабалар хиёбонида қурилиш ишлари жойида дарахтларга жиддий зиён етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Экология бош бошқармаси ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

Аниқланишича, ҳақиқатда ҳам Алишер Навоий МФЙ ҳудудида «Brasseriye Kiparis Group» МЧЖ қурувчилари томонидан қурилиш объектида хандақ ковлаш жараёнида 2 туп кўп йиллик чинор ва 1 туп айлант дарахти илдизига ўсишдан тўхтамас даражада шикаст етказилган.

Шу боис, ҳуқуқбузар фуқаро Р.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига биноан 10,3 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер