Самарқанддаги меҳмонхоналардан бирида бўғилиб ўлдирилган аёлнинг жасади топилди

15:43 01 Август 2023 Жамият
550 0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд шаҳридаги Темирйўл деҳқон бозори олдидаги меҳмонхоналарнинг бирида қотиллик рўй берганлиги тўғрисида Самарқанд viloyat prokuraturasi расмий баёнот берди.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳри “Нурли йўл” маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер