Самарқанддаги МЧЖда 552 миллион сўмлик газ ўғирланди
Самарқанд шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, шаҳарнинг Тепақул кўчасида жойлашган «Й« МЧЖга қарашли бинода хатлов ўтказилганда, бино эгаси лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 552 миллион 384 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Мазкур қонунбузилиш ҳолати бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг