Самарқанддаги мактабда 45 ёшли аёл 1-синф ўқувчиларини урди

11:15 08 Апрель 2026 Жамият
219 0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги мактабда 45 ёшли аёл 1-синф ўқувчиларига нисбатан жисмоний зўравонлик содир этди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 6 апрель куни куни Қўшработ туманида жойлашган 53-умумтаълим мактабида юз берган. Аниқланишича, 3 апрель куни мактабда дарс машғулотлари тугагач, 1-синф ўқувчилари уйларига кетаётган вақтида ўзаро низолашган.

Бунинг ортидан 6 апрель куни ўқувчи Э.Ҳ. (7 ёшли ўғил бола)нинг онаси М.Й. (45 ёшли аёл) мактабга келиб, ўқув синфида жанжал кўтариб, гўёки ўғли билан уришган О.Ҳ. (7 ёшли ўғил бола) ва С.Р. (7 ёшли ўғил бола)ни таъқиб этиб, урган ва ҳақорат қилган. Хонага кириб келган эркаклар жанжал кўтарган аёлни тинчлантириб, уни тўхтатишга уринган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қўшработ тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Мактабдаги таълим жараёнига ташқаридан ҳеч бир шахсларнинг кириб бориши, ўқувчиларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига зарар етказувчи ҳаракатлар қилиши қатъиян тақиқланган. Таълим муассасасида масъуллар ўқувчи болалар учун хавфли бу каби номақбул вазиятларга йўл қўйиши мумкин эмас», дейди Болалар омбудсмани.

Билдирилишича, мазкур ҳолат назоратга олиниб, Болалар омбудсмани сўрови асосида ИИБ ва МТМВ томонидан ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча тарзда ахборот тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер