Самарқанддаги емакхоналардан бири ёниб кетди

11:32 10 Март 2025 Жамият
312 0

Видеодан кадр

Самарқанд шаҳрида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 10 март куни соат 09:33 да шаҳарнинг «Бирдамлик» МФЙ Гулобод кўчасида жойлашган «Х.Ф.» оилавий корхонасига қарашли ошхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:36 да етиб бориб, 10:10 да алангани тўлиқ бартараф этган. Ҳодиса оқибатида ошхонанинг шифт қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин туфайли жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер