Самарқанддаги «Боқий шаҳар» мажмуасида бож олинмайдиган савдо дўконлари иш бошлади
Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларга илғор хорижий тажрибаларга асосланган қулайликлар яратиш орқали уларнинг сонини ошириш мақсадида Самарқанддаги «Боқий шаҳар» мажмуасида 2 та бож олинмайдиган савдо дўконлари ўз фаолиятини бошлади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур савдо дўконлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахсларга хизмат қилади ва бу ерда чет эл ва Ўзбекистон товарлари Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида чакана тартибда реализация қилинади.
Дўкондаги чет эл товарлари шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва учиб кетиш авиачиптаси тақдим этиш орқали танлаб олиниб харид қилинади ҳамда танланган товарлар шахснинг учиб кетиш кунида халқаро аэропортларда тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг