Самарқанддаги 16 та сайлов участкасини онлайн кузатиш мумкин
Фото: Абдулазиз Йўлдошев / Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилинишича, ҳудудда тузилган 1111 та сайлов участкаси сифатли телефон ва интернет алоқаси билан таъминланган.
– Сайлов участкаларининг барчаси 4 Мбит/с тезликдаги интернет тармоғига уланган, - дейди “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси Самарқанд филиали бошлиғи Н.Эшназаров. – Жумладан, 1061 та сайлов участкаси оптик толали кабель, 50 та сайлов участкаси радиомост орқали тармоққа уланди. Алоқа сифатини таъминлаш, муаммолар юзага келса, тезда бартараф этиш мақсадида барча участкага масъулларни бириктирдик. Бундан ташқари шаҳар ва туманлардаги 16 та участка сайлов комиссияси фаолиятини онлайн кузатиб бориш учун камералар ўрнатилди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг