Самарқандда янги институт очилди

16:17 15 Август 2024 Жамият
714 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Тошкентдаги ISFT (International School of Finance Technology and Science) институти Самарқанд филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

— ISFT институти илк бор 2021 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Жаҳон стандартларига мос мутахассислар тайёрланмоқда, — деди институт ректори Иброҳим Ғуломов. — Бугун фаолиятимизни янада кенгайтириб, Самарқанд шаҳрида институт филиалини очдик. Бунинг учун аввало, ушбу таълим муассасасини қурган ҳомийлар, қурувчиларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Янги олий таълим биноси 5 қаватдан иборат бўлиб, унда замонавий ўқув хоналари, фаоллар зали, ошхона, спорт майдони, 25 минг китобга эга кутубхона мавжуд. Ўқув хоналарининг барчаси камералаштирилган ва кондиционерлар билан жиҳозланган.

Дарҳақиқат, ISFT институти «International School of Finance Technology and Science» Самарқанд филиалида халқаро бизнес бошқаруви, педагогика, молия-иқтисодиёт, рақамли технологиялар факультетлари бўлиб, уларда 17 йўналишда бакалавр 3 йўналишда магистрлар тайёрланади. Бу йил 300 нафар талаба грант асосида ўқишга қабул қилинади. Дарслар ўзбек, рус ва инглиз тилида олиб борилади.

Тадбир сўнггида Тошкент ISFT институтини аъло баҳолар билан битирган бир гуруҳ талабаларга ноутбук ва сертификатлар топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер