Самарқандда «Volvo» автомобили ёниб кетди
17 ноябрь куни соат 13:54 да Самарқанд шаҳри Нарпай кўчасидаги автотураргоҳда «Volvo-940» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Соат 14:08 да автомобиль ёнғини ўчирилди. Маълум бўлишича, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг