Самарқандда «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида тадбирлар ташкил этилди

11:29 27 Декабрь 2024 Жамият
234 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан «Ватанпарварлик ойлиги» тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талаба ёшларини Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига она Ватанни севиш ва уни ардоқлаш муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида «Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи халқимиз фахри!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Тадбирда миллий армиямиз куч-қудрати, унда яратилаётган кенг имкониятлар, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берилди.

Фестиваль давомида фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари ва қўл жанги акс этган саҳна кўринишлари ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, ҳарбийлик касбига ҳурмат туйғуларини янада оширди.

Самарқанд давлат тиббиёт университетида ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида Марказий ҳарбий округ вакиллари ҳамда истеъфодаги фахрий ҳарбийлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

«Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!» шиори остида ташкил этилган тадбирда Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мазкур йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини янада ошириш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, кекса авлод вакилларининг меҳнат фаолиятидаги эришган ютуқларидаги устозлар ўрни, бугунги доруломон кунларга шукроналик келтириш, ёш авлод вакилларини келажакда ўз мақсадларига олға интилиш кераклиги тўғрисида насиҳат бериб ўтди.

Тадбирнинг кейинги қисмида Марказий ҳарбий округ батальони ҳарбийлари томонидан тақдим этилган чиқишлар, ҳамда қурол-аслаҳалар намойиши йиғилганларда миллий армиямизга нисбатан ўзгача фахр ва ватанпарварлик туйғусини уйғотди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер