Самарқандда уч ака-ука 18 ёшли йигитни калтаклади

17:44 12 Май 2025 Жамият
351 0

Видеодан кадр

Самарқанд шаҳрида уч ака-ука 18 ёшли йигитни калтаклади. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 9 май куни соат 20:30 да Самарқанд шаҳар «Чармгари» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 18 ёшли йигит ўзига тегишли бўлган скутерда шу ҳудуддан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётганида «Малибу» русумли автомашина йўловчилари билан оғзаки тортишиб қолган.

Шундан сўнг, скутер ҳайдовчиси йўл ёқасидаги дўконлардан бири ёнида тохтагач, 2005, 2008 ва 2012 йилда туғилган ака-укалар уни уриб, тан жароҳати етказган. Воқеа кузатув камерасига муҳрланиб қолган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер