Самарқандда туризм йўналишида 3 трлн. сўмдан зиёд қийматдаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

12:18 25 Март 2021 Иқтисодиёт
886 0

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган 30 дан ортиқ фармон ва қарорлари ташқи ва ички туризмни кенг ривожлантириш, шунингдек, сайёҳларнинг мамлакатимизда қулай яшаши учун инфратузилмани янада яхшилаш имконини бермоқда.

Ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Самарқанд вилоятида жойлаштириш воситалари сони 374 тага етказилди, улардаги хоналар сони 4858 та, ўринлар сони 11145 тани ташкил этади, шундан, 133 та меҳмонхона, 180 та оилавий меҳмон уйлари, 37 та хостеллар ҳамда 24 та санаторий ва соғломлаштириш объектлари бўлиб, 2018 йилга нисбатан қарийб 2,5 баробарга ошганини кўришимиз мумкин.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2021-2022 йилларда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан жами қиймати 3 триллион 337 миллиард сўм (ўз маблағлари 1 триллион 551 миллиард сўм, банк кредити 415,1 миллиард сўм, хорижий инвестиция 1 триллион 371 миллиард сўм) миқдоридаги 126 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 3074 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган.

Шунингдек, 100 та оилавий меҳмон уйлари, 30 дан ортиқ туроператорлик фаолияти, 120 та гид-экскурция етакчиларини тайёрлаш, 33 та санитар-гигиеник шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш, 5 та туристик синфдаги автобус, 15 та микроавтобус, 6 та электромобиллар харид қилиш, 3 та туристик ахборот марказлари, 32 та Wi-Fi ҳудудлари ташкил этиш, 22 та замонавий йўл кўрсаткич белгилари ўрнатиш режалаштирилган.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер