Самарқандда тадбиркор ҳафтада бир марта бепул нон тарқатмоқда

10:56 07 Июнь 2018 Жамият
1337 0

Самарқанд шаҳридаги “Мулиён” маҳалласида яшовчи тадбиркор ҳафтада бир марта маҳалладошларига 700-800 та нон тарқатиб келмоқда. Уни ҳар жума 30-умумтаълим мактаби ёнида кўриш мумкин, деб ёзади “Самаркандский вестник”.

Манбанинг ёзишича, маҳалладошлари ундан миннатдор. 23 ёшли Самар тадбиркорлик билан шуғулланади, цехида нон маҳсулотлари тайёрлайди.

“Ўзидан бошқани ўйламайдиган ва бошқаларга беғараз ёрдам беришни истамайдиган одамлар менга ёқмайди. Савоб қилганда инсоннинг ўзи ўзгаради, у янада яхши одамга айланади. Эзгу ишларни кейинга қолдириш керакмас, ҳар бир киши бошқага кўмаклашиб дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкин. Бунинг турли амаллари бор.

Масалан, бинодан чиқаётганда кимгадир эшикни очиб бериш, дўкондаги навбатда кимнидир олдинга ўтказиб юбориш, дўстга совға йўллаш, автобус ёки трамвайда жой бериш мумкин ва ҳоказо. Менимча, бошқаларга ёрдам берганда, ҳаёт янада яхшиланади”, — дейди тадбиркор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер