Самарқандда қум бўрони кузатилди

16:34 19 Июнь 2018 Жамият
4825 0

Бугун 19 июнь куни маҳаллий вақт билан 13:20лар атрофида Самарқанд вилояти ҳудудида кучли бўрон кузатилган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда бир қатор видео ва фото тасвирлар пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, шамол ўзи билан қум уюмларини ҳам ҳавога кўтарган ва натижада қум бўрони юзага келган. Қайд этилишича, қум бўрони ҳудуддаги дарахтларни ағдариб, электр узатиш тизимларига ҳам жиддий зарар етказган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари ҳудудида тузли бўронлар кузатилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер