Самарқандда ота 6 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирди

18:53 04 Февраль 2021 Жамият
2277 0

Самарқандда ўзининг 6 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган отага нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Судланувчи Р.Д. турмуш ўртоғи (даъвогар) билан арзимаган нарсалар учун уришиб қолади, шунда аёл аразлаб онасиникига кетади, орадан бир оз вақт ўтиб у катта фарзандини ўзи билан олиб кетади. Даъвогар томон бир неча маротаба ўғлини қайтаришни сўраган, судланувчи ўғлини яшириб бошқа ерда яшаб юрган.

Воқеа содир бўлган куни маҳалла масъуллари, профилактика инспектори ва кайвонилар бу оилани яраштириш учун судланувчининг уйига келиши керак эди. Шунда ота ўғли Достон билан уйига қайтади, аммо хотини ҳам, маҳалладагилар ҳам келмайди. Ота шунда фарзанди ва ўзининг жонига қасд қилади. 6 ёшли Достон бўғиб ўлдирилади, аммо ота тирик қолган.

Суд Р.Д.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топди ва 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер