Самарқандда ўқувчини калтаклаган директор ўринбосарига «ҳайфсан» берилди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича махсус ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борган. Ўрганишлар натижасига кўра, ўқувчини 26-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари М.Ш. ургани аниқланган. У 8- «А» синфга 2-соатда тарбия фанидан дарс ўтиш жараёнида ўқувчи Х.А. билан дафтари йўқлиги учун зиддиятга киришган.
Ўқитувчи М.Ш. ушбу ҳаракатлари билан тегишли қонунларни қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директорининг тегишли буйруғига асосан, унга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг