Самарқандда оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда

16:49 21 Июнь 2022 Жамият
637 0

Фото: Халқ сўзи

Юртимиз ҳудудларида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, чекка, олис манзиллар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал қилишда оммавий сайёр қабуллар муҳим ўрин тутмоқда. Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокидаги оммавий сайёр қабуллар Самарқанд вилоятида бўлиб ўтаётир.

Дастлаб Самарқанд шаҳридаги «Ватанпарвар» боғида ўтказилган тадбирда Самарқанд, Паст Дарғом ва Нуробод туманлари аҳолиси суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, коммунал соҳа, банк-молия соҳаларига оид мурожаатлари билан мутасаддиларга юзланди.

Кун давомида Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов юздан ортиқ мурожаатни кўриб чиқди. Албатта, уларни ўрганиш, ҳал этиш учун зарур чоралар белгилаб олинди. Бироқ айрим муаммолар борки, улар фақат республика идоралари томонидан ўрганилиши зарур. Ҳудудлар кесимида ўтказилаётган мана шундай сайёр қабуллар бу борада айни муддао бўлмоқда.

Сайёр қабулнинг дастлабки кунида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ечимини топди. Баъзилари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, аксарият мурожаат ўрганиш талаб этганлиги учун алоҳида назоратга олинди.

Давлат идоралари ва ташкилотлари мутасаддилари иштирокидаги сайёр қабул 21, 22, 23 июнь кунлари тегишли тарзда Каттақўрғон, Иштихон ва Жомбой туманларида ўтказилади.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер