Самарқандда «Nexia» ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса йилнинг 27 октябрь куни тонгда рўй берган. Ҳайдовчи «Nexia» машинаси билан Жомбой тумани Ғазира маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда кетаётиб, ўзи томонда йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган «Камаз» юк машинасининг олд ўнг томонига урилган.
Оқибатда «Nexia» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг муолажасига қарамасдан у касалхонада вафот этган.
Таъкидланишича, ЙҲХБ мутасаддилари ва аҳоли вакиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган маҳаллада муҳокама йиғилиши ўтказилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг