Самарқандда «Labo» 9 ёшли мактаб ўқувчисини босиб кетди

18:18 29 Июль 2024 Жамият
439 0

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида «Labo» ҳайдовчиси 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 23 июль куни соат 14:00 атрофида Саховат МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган. «Labo» русумли автомашина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган велосипедчини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда велосипедчи тан жароҳатлари билан шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

«Йўлда тўсатдан олдимда велосипед минаётган болакай пайдо бўлди. Мен уни сезмадим. Ҳайдовчилар ва велосипедчилардан эҳтиёт бўлишларини сўрайман. Мен қилган ишимдан афсусдаман. Бу бошқа такрорланмайди», деган ҳайдовчи.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер