Самарқандда карантинга олинганлар орасида ҳоким ҳам бор

16:03 01 Апрель 2020 Жамият
1297 0

Архив фото

Пайариқ туман ҳокими Туркияга сафари сабабли карантинга олинган. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Пайариқ туман ҳокими карантин эълон қилинмасидан аввал Туркияга хизмат сафари билан бориб келган. Фуқаролар эса туман ҳокими ҳозир қаерда, Туркиядан келдими, каби мурожаатлар билан чиқишмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига асосан, чет давлатлардан қайтган фуқаролар 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан, бугунги кунда туман ҳокими Д.Мусинов карантинда бўлиб, соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг яқин кунларда иш фаолиятини бошлашини маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер