Самарқандда “кадровиклар” билан очиқ мулоқот ташкил этилди

11:15 05 Сентябр 2023 Жамият
384 0

Унда давлат органлари ва ташкилотлари Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлимлари масъуллари иштирок этди.

Агентликнинг Марказий аппарати вакиллари ҳам иштирок этган мулоқот аввалида улар фаолиятининг мониторинги таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида очиқ мустақил танловларни ўтказиш тартиби, тизимдаги янгиликлар, шунингдек, давлат хизматини рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган HRM.ARGOS.UZ платформасига давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисидаги маълумотларни киритилиш ҳолати юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Соҳадаги мавжуд муаммолар ўртага ташланди, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер