Самарқандда ЙПХ инспекторини машина капотида судраб кетган шахс қамоққа олинди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд шаҳрида ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ходимини машина капотида судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 январь куни Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими давлат рақами белгисиз ҳаракатланиб келаётган «Onix»га тўхтатиш ишорасини берган, бироқ ҳайдовчи машинани инспекторнинг устига ҳайдаб, тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 140- ва 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қонун бузар процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг