Самарқандда Италия фильмлари фестивали бўлиб ўтади
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 1–4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида XVI Верона Евросиё иқтисодий форумининг маданий дастури доирасида N.I.C.E. (New Italian Cinema Events) янги итальян киноси кинофестивали ўтказилади.
Очилиш маросими 1 ноябрь куни “Шарқ юлдузи” кинотеатрида бўлиб ўтади. Шунингдек, фестиваль доирасида бир қатор Италия фильмлари намойиш этилади. Бундан ташқари “Сан-Ремо юлдузлари” концерти ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг