Самарқандда IT Village мажмуаси очилди

20:38 27 Октябр 2022 Жамият
1430 0

«ICTWEEK Uzbekistan 2022» АКТ ҳафталигининг якунловчи кунида «Ягона интегратор – UZINFOCOM» билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳа – IT Village мажмуаси очилди.

Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Гўзал манзарали ва тоза ҳавога эга тоғ ёнбағирларида жойлашган ушбу IT қишлоғи республиканинг чекка ҳудудларида ИТ инфратузилмасини ташкил этиш, яқин ҳудудлардаги болаларни илғор IT-технологиялар билан қизиқтириш ва ўқитиш имконини беради.

Шунингдек, халқаро ва маҳаллий ИТ форумлар, дастурчилар учун Хакатонлар ва бошқа турли хил IT тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, АКТ соҳасидаги янги йўналиш – IT TOURISM’ни ривожлантириш учун катта имконият ҳисобланади.

60 иш жойига мўлжалланган мажмуада 3 та ўқув хонаси, 8 ўринли турар жой, 15 кишилик конфернс-зал, тиббиёт пункти, эко-кинотеатр мавжуд.

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу IT village’нинг очилиши нафақат Нуробод тумани учун балки Самарқанд вилояти учун катта янгилик эканлигини таъкидлади.

АКТ вазири Шерзод Шерматов ушбу лойиҳанинг олис туманларда бошлаб берилиши юртимизда IT соҳасига катта эътибор қаратилаётганидан дараклигини билдирди. Мактаб ёшигача бўлганлар ҳам, мактаб ёшидаги ўқитувчилар ҳам бемалол келиб ушбу IT village мажмуасида дастурлаш тилларини ўрганишлари мумкинлигини билдирди.

IT village’нинг рамзий белгиси сифатида АКТ вазири Ш. Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов иштирокида кўчатлар экилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер